16:28 | 20.07.22 274

Ургутда тўйхонадаги оммавий заҳарланиш бўйича қўшимча маълумот берилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланган

Ургутдаги тўйхонада одамлар оммавий заҳарлангани хабар қилинганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Ургут туманидаги тўйхоналарнинг бирида 18 июль куни бўлиб ўтган маросимда меҳмон сифатида қатнашган 56 ёшли аёл 19 июль куни «Ўткир овқат токсикоинфекцияси» ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Бемор аёлга тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан бир вақтда юқумли касалликлар бўлими патронаж хизмати томонидан ушбу аёл билан тўй маросимида иштирок этган бир нечта фуқароларнинг хонадонларига борилган ва улар юқумли касалликлар бўлимига таклиф қилиниб, текширишдан ўтказилган. Текшириш вақтида улар ичида яна 10 нафар (9 нафари аёл, 1 нафари эркак) фуқароларда «Енгил овқат токсикоинфекцияси» ташхиси борлиги аниқланган.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдам натижасида уларнинг соғлиғи тўлиқ яхшиланган ва 20 июль куни уйига жавоб берилган. Ҳозирда шифохонада фақатгина дастлаб мурожаат қилган бемор аёлга тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда ва уни ҳам соғлиғи яхшиланиб келаётгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган 5-сонли боғчада тарбияланувчилар оммавий заҳарланганди. Шунингдек, Хоразмдаги оилаларнинг бирида 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарлангани ҳамда уларнинг бир нафар фарзанди вафот этгани хабар қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 400
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 248
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 455
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 410
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 459