Хитойда ўлимга олиб келадиган касаллик аниқланди

Хитойнинг Нингся-Хуэй автоном ҳудудида шифокорлар бубонли вабо билан касалланган биринчи ҳолатни тасдиқлади. Бу ҳақда «Xinhua» хабар берди.

Фото: «The Economic Times»

Вабонинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳудудий штаб бу маълумотни тасдиқлаган. Бемор яқинда бошқа автоном туман — Ички Мўғулистондан келган. Касалланиш ҳолати шимоли-ғарбий Инчуан шаҳрида қайд этилган. Ҳолат юзасидан вабонинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фавқулодда чораларнинг IV даражаси жорий этилган.

Бубон вабоси ўрта асрларда инсоният тарихидаги энг даҳшатли эпидемиялардан бирига айланган. Бу жуда юқумли ва кўпинча ўлимга олиб келадиган касаллик бўлиб, асосан кемирувчиларнинг мўйнасида яшайдиган бургалар орқали тарқалади. У «Yersinia pestis» бактерияларидан келиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ҳам Хитойда бубонли ўлатга чалиниш ҳолати аниқланганди. Бемор Ички Мўғулистон автоном ҳудудида чорвачилик билан шуғулланувчи аёл бўлган.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото