Зеленский идораси урушни қишгача тугатиш муҳимлигини тушунтирди

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Россия билан урушни қишгача тугатиш муҳимлигини айтиб, бунинг сабабини тушунтирди. Бу ҳақда у «Новости Украины»га берган интервюсида маълум қилди.

Фото: «BBC»

Унинг сўзларига кўра, агар бу амалга ошмаса, рус ҳарбийлари чуқурроқ қазиш ва мустаҳкамроқ мудофаани тиклаш учун етарли вақтга эга бўлади. Ермак Украинанинг асосий мақсади фақат душман томонни енгиш, аммо бунинг учун ҳарбийларга етарлича қурол ва техника кераклигини айтган.

«Уларнинг ўзига хос характери, маҳорати бор. Улар етарлича таъминланганликдан ташқари, етарлича қурол-яроғга эга. ленд-лизангнинг асосий вазифаси — биз ҳамма нарсани ўз вақтида олишимиз. Биз учун қишгача урушни тугатиш жуда муҳим. Қишдан кейин, руслар кўпроқ қазиш ишларига вақт топса, албатта, қийин бўлади. Уларга бундай имконият бермаслик жуда муҳим», — деган Ермак.

Президент Владимир Зеленскийнинг мамлакат жанубини деоккупация қилиш бўйича кўрсатмаси ва буни қиш бошланишидан олдин амалга ошириш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Ермак Украина деоккупация қилинишини, бироқ вақт оралиғини аниқлаб беришнинг иложи йўқлигини айтган.

«Бизда катта истак бор ва биз буни қилиш кераклигини мутлақ тушунамиз. Лекин бу одамларнинг ҳаёти ортида турган мавзу», —деган у.

Президент девони раҳбарининг сўзларига кўра, гап нафақат Украинанинг айрим ҳудудларини озод қилиш, балки рус ҳарбийлари босиб олинган бутун Украина ҳудудини деоккупация қилиш ҳақида кетмоқда.

«Агар сизга қарши душманингиз бўлса ва унинг қуроллари ҳамда одамлари кўпроқ бўлса, бу жуда қийин иш. Биз ғалаба қозонишимиз керак, шу билан бирга имкон қадар кўпроқ халқимизни қутқаришимиз керак», — таъкидлаган Ермак.

Аввалроқ Украинадаги уруш қачон ва қандай тугаши прогноз қилинганди. Шунингдек, Хитой Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида баёнот берганди.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади