АҚШ банклари Ўзбекистон компаниялари тўловларини неча марта музлатиб қўйган?

АҚШ банклари 13 та ҳолатда Ўзбекистон компаниялари тўловларини музлатиб қўйган ёки мусодара қилган. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг фикрича, ҳар бир вазиятнинг ўз сабаби бор. 3–4 ҳолатда тўловлар санкциялар эълон қилинган кунга тўғри келган. 4–5 ҳолатда эса тўловни қабул қилувчи томон санкция қилинмаган, лекин қабул қилувчи томоннинг бенефициарлари санкциялар остидаги одамлар билан боғланган бўлган. Хорижий банклар буни аниқлаган ва тўловларни музлатиб қўйган. Бундан ташқари, 4 га яқин маҳаллий компаниялар хавф-хатарлар тўғрисида хабардор қилинган, аммо шунга қарамай тўловларни бажарган ва охир-оқибат улар ҳам музлатиб қўйилган.

Қайд этилишича, банклар бу йўналишдаги вазиятни кучайтирилган режимда кузатиб бормоқда. «Бундай ҳолат ҳамма мамлакатларда бор. Ўнлаб ва юз минглаб битимлар орасида 13–20 та ҳолат ҳеч нарса эмас. Бу табиий», — Зоҳидов.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилишича, Америка банклари билан алоқалар олиб борилгандан сўнг маблағларнинг маълум бир қисми блокдан чиқарилган. Қайд этилишича, бугунги кунда 138 минг доллар масаласи ҳал этилмаган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 21 июль куни Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма