АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга чалинди

АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга чалингани маълум қилинди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Қайд этилишича, АҚШ президенти Жо Байденнинг 21 июль куни эрталаб коронавирус учун топширган тести ижобий натижа кўрсатган ва унда енгил аломатлар кузатилмоқда. Президент Оқ уйда изоляцияда бўлиб, ўз вазифаларини бажаришда давом этади.

Қўшимча қилишича, 79 ёшли президент тўлиқ эмланган ва иккита бустер доза ҳам олган. Президент маъмуриятнинг бошқа ходимлари билан телефон орқали мулоқот қилади, у ковидга қарши салбий натижали тестдан ўтмагунча барча режалаштирилган тадбирларда масофадан туриб қатнашади.

Аввалроқ Буюк Британия қироличаси Елизавета II коронавирусга чалингани маълум қилинганди. Шунингдек, Покистон президенти Ариф Алви вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланганидан сўнг коронавирусга чалингани хабар берилганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди