Байден саратонга чалинганини маълум қилди

АҚШ президенти Жо Байден атроф-муҳит ифлосланиши туфайли саратон касаллигига чалинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Independent» хабар берди.

Фото: «AP»

Оқ уй раҳбари Массачусетс штатида иқлим ўзгариши оқибатида юзага келган инқирозга қарши кураш ҳақидаги нутқида бу бўйича гапирган. У саратонга чалинишига ёшлигида вояга етган минтақанинг ифлосланишини сабаб қилиб кўрсатган.

«Биз Делавэрга кўчиб ўтганимизда, мен кўп қаватли уйда яшардим ва бироз пастроқда мен ўқиган кичик мактаб бор эди. Пиёда юрмаслигимиз учун онам бизни машинада олиб борарди. Биласизми, ҳаво совуганида нима бўлган? Машинанинг ойнасидаги нефт доғларини ювиш учун олд ойна тозалагичларини ёқишим керак эди.

Шунинг учун мен ва мен билан бирга ўсган кўплаб одамлар саратон касаллигига чалинган. Шунинг учун ҳам узоқ вақт давомида Делавэрда саратон касаллигига чалиниш юқори бўлган», —деган президент.

Оқ уй мазкур баёнотга жавобан Байден президент бўлишдан олдин тери саратонига чалингани, бироқ ундан бутунлай тузалганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин апрель ойида саратон касаллигидан даволангани маълум қилинганди. АҚШ разведкасининг махфий ҳисоботида бу бўйича маълумот берилган.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади