БМТ «Толибон» ҳаракати даврида қандай инсон ҳуқуқлари бузилганини очиқлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери юзлаб инсон ҳуқуқлари бузилиши, жумладан, судсиз қотиллик ва қийноқлар содир этганини маълум қилди. Ташкилотнинг бу бўйича ҳисоботи эълон қилинди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, августь ойидан бери суддан ташқари қатл этилганлик, қийноқлар ва шафқатсиз муносабатда бўлган 56 та ҳолат, собиқ ҳукумат амалдорлари ва миллий хавфсизлик кучлари ходимларининг 170 дан ортиқ ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши ҳақидаги 160 та ҳисобот ҳужжатлаштирилган. Қийноқларнинг энг кенг тарқалган усулларига тепиш, муштлаш ва уриш, бунда кабель ва қувурлардан, электрошокер воситаларидан фойдаланиш киради.

Ташкилот 200 дан ортиқ шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи жазо, жумладан, масжидга бормагани учун дўкон сотувчиларини калтаклаш, 100 дан ортиқ куч ишлатиш ҳолатларини қайд этган. «Толибон» афғонларни, асосан, аёллар ва қизларнинг эркинликларини ҳам кескин чеклаб қўйган. Уларга нисабатан зўравонлик, қотиллик, зўрлаш, ўз жонига қасд қилиш, мажбурий никоҳлаш, жумладан, эрта никоҳ ҳолатлари ҳақида 87 та хабар келиб тушган. Уларнинг ҳеч бири расмий адлия тизими томонидан қайд этилмаган. Ҳужжатланган ҳолатларга муносабатда бўлган эркак ва аёлнинг оммавий равишда тошбўрон қилингани ҳам бор.

Таъкидланишича, ҳужумлар натижасида 700 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва камида 1400 киши жароҳатланган. Ўлим ҳолати асосан «ИШИД» террорчилик ташкилотининг маҳаллий бўлими, шунингдек, портламай қолган миналар билан боғлиқ.

Аввалроқ «Толибон» аёл ва эркаклар учун янги қонун жорий қилганди. Шунингдек, «Толибон» аёлларнинг баъзи спорт тури билан шуғулланишини тақиқлаганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди