«Марказий Осиё давлатлари чегараларидаги ҳар бир ўқ акс-садо билан янграйди» — Тўқаев

Марказий Осиё давлатлари чегараларидаги ҳар бир отишма нафақат бунга алоқадор давлатларда, балки бутун минтақада акс садо беради. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев нутқига таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Хабар 24»

Президент Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV маслаҳат учрашувида бу бўйича гапирган. У давлатлар раҳбарлари минтақадаги беқарорлик омилларини бартараф этиш учун қўлидан келган ишни қилиши кераклигини айтган.

«Давлатлараро чегаралардаги ҳар бир отишма нафақат иштирок этаётган давлатларда, балки бутун минтақада кучли акс садо беради. Ҳозирги инқироз шароитида мамлакатларимиз зиддиятларни маданиятли ва масъулият билан бартараф этиш намунасини кўрсатиши керак», — деган Тўқаев.

У баҳсли масалаларни фақат тинч йўл билан, яхши қўшничилик руҳида ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган.

«Бошқа муқобил вариант йўқ. Бу муаммоларни кечиктириш ёки эътиборсиз қолдириш эскалацияга олиб келиши мумкин. Қозоғистон чегараларни делимитация қилишда ёрдам беришга тайёр», — деган Қозоғистон президенти.

У давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ўзаро мақбул ёндашувларни ишлаб чиқиш учун эксперт платформасини яратишни таклиф қилган.

Аввалроқ Қозоғистон президенти минтақавий телеканал ёки сайт очишни таклиф қилганди. Шунингдек, у Қозоғистон трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео