Маймунчечак дунёнинг 70 дан ортиқ давлатида аниқланди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) маймунчечакка чалиниш ҳолатлари кўпаётганидан огоҳлантириб, касалланиш кўрсаткичи ҳақида маълумот берди.

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, олти ҳафта ичида коронавирусга чалинганлар сони икки баравар кўпайган. Маймунчечак ҳам 70 дан ортиқ мамлакатда аниланган, касалланганлар сони деярли 14 000 га етган. ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус коронавирусдан ўлим ҳолатлари ҳам ўсиб бораётганини айтган.

«Касалланиш кўрсаткичи келгуси ҳафталарда кўпроқ касалхонага ётқизиш ва ўлимни кутишимиз мумкинлигини англатади», — деган у.

Шунингдек, у мамунчечакдан ҳозиргача беш киши вафот этган, ўлим ҳолатларининг барчаси Африкада қайд этилганини айтган.

Маймунчечак — кам учрайдиган вирусли касаллик. Ҳасталик аломатлари орасида титроқ, чарчоқ, юқори иситма, бош оғриғи ва юздан бошланиб, тананинг қолган қисмига тарқаладиган тери тошмаси, яра киради. Маймунчечакка қарши махсус даволаш усули, шунингдек, унга қарши вакцина ҳам мавжуд эмас.

Маймунчечак касалланган ҳайвонларнинг қони, сўлаги ёки касал териси, шиллиқ пардалари билан бевосита алоқа қилиш орқали юқишини айтган. Яна бир омил, бу касал ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш ҳисобланади. Шу билан бирга, маймунчечак одамдан одамга ҳаво томчилари орқали ёки жинсий йўл билан юқиши мумкин.

Аввалроқ бу касаллик Россияда ҳам аниқланганди. Шунингдек, болалар орасида ҳам касаллик ҳолати кузатилган.

Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди