18:38 | 21.07.22 802

Мўғулистон президенти давлат ташкилотларига Чингизхон портретини ўрнатишни буюрди

Буйруқда Темучин «жаҳон тарихининг минг йиллик даҳоси» деб таърифланган

Мўғулистон президенти Ухнагийн Хурэлсух Чингизхон портертларини давлат, таълим муассасалари ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарга ўрнатишни буюрди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «www.news.cn»

Маълум қилинишича, мазкур буйруқ берилганидан кейин Мўғулистонда Чингизхон портретларига талаб кескин ошган. Тегишли 159-сонли қарор 11 июль куни имзоланган. Ҳужжатда айтилишича, бундан 860 йил муқаддам мўғул халқини «қонун, тарих, маданият ва қонунлар остида бирлаштирган», қадимги давлатни тиклаган, Буюк мўғул давлатини барпо этган, «жаҳон тарихининг минг йиллик даҳоси» Темучин дунёга келди ва Мўғул империясининг кучини мустаҳкамлади.

Давлат раҳбарининг фармони ижроси юзасидан санаб ўтилган ташкилотлар ўз биноларига Чингизхон портретларини ўрнатишни бошлаган. Биринчилар қаторида Мўғулистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Қувайтдаги элчихоналарига Чингизхон портрети ўрнатилган.

Фото: «CentralAsia»
Фото: «CentralAsia»

Аввалроқ Туркманистонда ўқувчилардан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг портрети учун пул йиғилганди.