Нукус яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилгани рад этилди

Нукус шаҳри яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилгани, улар шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Нукус шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу хабарга муносабат билдирди.

Фото: «Меҳр ва Оқибат» жамияти

Нашр хабарида таъкидланишича, 7 июль куни Нукус шаҳри яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилган. Ҳайвонлар шафқатсизларча ўлдирилган. Уларнинг тумшуғи ва панжалари сим билан боғланган, таналарида кўплаб яралар қолган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат бўйича Нукус шаҳри ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида бу ҳолат Нукус шаҳрида юз бермагани аниқланган. «Яъни ит ва мушуклар жасади акс этган фотодаги полигон Нукус шаҳрида эмас», деб қўшимча қилинган муносабатда.

Аввалроқ Қашқадарёда 16 ёшли йигит мушукка шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланганди. Шунингдек, Навоийда 27 ёшли йигит мушукни зотдор итларига талатгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади