Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади

Ўзбекистонда 15 июлдан бошлаб мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилган автобензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилиш вақтинча чеклади. Бу Вазирлар Маҳкамаси йғилишининг 16 июлда тасдиқланган протоколида назарда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».

Фото: «Bugun.uz»

Хабар қилинишича, охирги ойда 15−16,5 минг тонна атрофида бензин экспорт қилинган, «бу мамлакатнинг ёнилғига бўлган 5−6 кунлик эҳтиёжи дегани».

Нашр манбасига кўра, экспорт чекловидан сўнг, биржа савдосига қўйиладиган бензин ҳажми оширилган, бу «нархларнинг пасайишига олиб келиши керак».

Шу билан бирга, ҳукумат ёқилғини импорт қилишга чеклов ўрнатмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда дизель ёнилғисининг биржа нархлари йил бошидан буён деярли 50 фоизга — 10,82 миллион сўмдан 16,14 миллион сўмгача ошган. «Ўзбекнефтгаз» нарх кўтарилишини Brent маркали нефтнинг юқори котировкалари ва мамлакатга импорт нефт маҳсулотларини олиб киришдаги вақтинчалик қийинчиликлар билан изоҳлаганди.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» «заправка»ларида бензин нархи оширилмаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг энг арзон бензинга эга давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади