Ўзбекистонда 2022 йилнинг олти ойида қанча бола овқатдан заҳарлангани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган олти ойида 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Унда озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг самарали механизмлари ҳақида маълумот берилган.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 176 нафар фуқаро жабрларган, улардан 52 нафарини болалар ташкил этган.

Ваколатли органни хабардор этган ҳолда республикадаги 279 та деҳқон бозоридан 61 тасида санитария назорати амалга оширилган ва уларнинг барчасида санитария қоидалари, нормаларига риоя этилмаётганлиги аниқланган.

Ўрганишлар мобайнида хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари бўйича нормаларга жавоб бермайдиган 440 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланиб, истеъмолдан олиниб, ўрнатилган тартибда йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган 5-сонли боғчада тарбияланувчилар оммавий заҳарланганди. Шунингдек, Хоразмдаги оилаларнинг бирида 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарлангани ҳамда уларнинг бир нафар фарзанди вафот этгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео