«Ўзбекистонда нотариусларга никоҳни қайд этиш ҳуқуқи берилиши мумкин» — Руслан Давлетов

Ўзбекистонда нотариусларга никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 июлдаги ялпи мажлисида адлия вазири Руслан Давлетов маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

«Керак бўлса, шуни таклиф қилмоқчимизки, никоҳ тузиш ҳуқуқини нотариусларга ҳам бериш. Чунки нотариусларда ҳам жуда кучли юристлар, қийин ишдан ўтган, ҳаммасини тушунади. Улар икки томоннинг хоҳиш-иродасини тасдиқлаб, шаҳодатлай олади. Ҳеч қанақа муаммо йўқ», — дейди Давлетов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда фаолият юритаётган 200 та ФҲДЁ ўрнига 1000 та нотариусга мурожаат қилиш имконияти яратилиши мумкин. Бу ҳозир кўриб чиқилмоқда ва тегишли ҳужжатлар алоҳида тақдим этилади.

Адлия вазирлиги раҳбари, шунингдек, ФҲДЁ органларида туғилиш, никоҳ, ўлим, фамилия ўзгартиришни ягона далолатнома асосида шакллантиришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилиётганини таъкидлаган.

Руслан Давлетов кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтган. Унинг қайд этишича, давлат хизматлари сони 4 йил давомида 4,5 бараварга кўпайган. Хусусан, 2017 йилда уларнинг сони 37 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда 175 та давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Ўтган давр мобайнида 40 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ФҲДЁда «метрика» беришда пул ундирилмаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, ФҲДЁ бўлими мудири қариндошларининг никоҳини қайд этиши мумкин ёки йўқлигига аниқлик киритилган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма