Ўзбекистонда пенсияни фуқароларнинг мурожаатисиз тайинлаш йўлга қўйилади

Яқин бир йил ичида ёшга доир пенсияни тайинлашни фуқароларнинг мурожаатисиз амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Руслан Давлетов Қонунчилик палатаси мажлисида маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

«Ёшга доир пенсияни тайинлашда ҳам давлат ўзининг мажбуриятини тўғри ҳис қилиб, мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини киритмоқчимиз. Чунки жуда кўп инсонлар ишлайди, давлат ва жамиятга қанча хизмат қилади, умрини охирги босқичлари келганида бюрократияда қийналиб, баҳслашиб юради. Пенсия низоларига доир ишлар жуда кўп. Аслида бундай бўлмаслиги керак. Пенсия бўйича ҳеч қандай низолар қолмаслиги керак, чунки шунча йил ишлаганидан кейин давлат тегишли имкониятларни яратиб бериши керак», — дейди адлия вазир.

Руслан Давлетовнинг сўзларига кўра, ҳар қандай ноаниқликлар пенсия олувчининг фойдасига талқин қилиниши керак. «Мана шу тизимга бир йилда ўтишга ҳаракат қиламиз. Молия вазирлиги бу ерда асосий ижрочи, жуда яхши жамоа шаклланган, биргаликда амалга оширамиз», — дейди у.

Аввалроқ Ўзбекистонда пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинганди. Шунингдек, апрель бошларида мамлакатда пенсияларни нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун банкка 1 фоиз тўлаб берилиши ҳақида хабар берилган, Пенсия жамғармаси эса ушбу тўлов бўйича батафсил тушунтириш берганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди