Ўзбекистонда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона ахборот тизими ишга туширилади

Ўзбекистонда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона ахборот тизими ишга туширилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, ҳукуматнинг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унда қатор ўзгаришлар назарда тутилган.

Хусусан, қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади. Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар эса фақат электрон раcмийлаштирилади.

Шунингдек, амалий имтиҳонларда «В» тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади. Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади. 2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

Аввалроқ Тошкентда пулли йўллар, шунингдек, йўл четида пулли тўхташ жойлари пайдо бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб такси ҳайдовчилари ҳам ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторига қўшилиши ҳақида хабар берилган.

Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Жамият19:54 | 10.8.22
Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди