Ўзбекистондан Россияга қатновчи автобусларда йўловчилар хавфсизлиги қандай таъминланиши маълум қилинди

Транспорт вазирлиги «Тошкент» автовокзалидан Россия шаҳарлари ва қўшни давлатларга ташкил этилаётган автобус рейсларида йўловчиларнинг хавфсизлиги қандай таъминланиши тўғрисида маълумот берди.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Россия шаҳарларига йўналишларда қатновлар «Uzavtotrans servise» МЧЖ корхонасининг «Yutong» русумли автобусларида амалга оширилади.

«Йўналишга чиқаётган ҳар бир автобусга 3 нафардан ҳайдовчи бириктирилган. Йўналишларга чиқишдан олдин ҳар бир ҳайдовчи тиббий кўрикдан, автобуслар эса техник кўрикдан ўтказилади. Қатнов давомида ҳар тўрт соатда ҳайдовчилар алмашади», — дейилади хабарда.

18 июлдан бошлаб Транспорт вазирлиги томонидан қуйидаги халқаро йўналишларда мунтазам автобус қатновлари қайта тикланганди:

  • Тошкент—Москва йўналишида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, чипта нархи — 1 миллион сўм;
  • Тошкент—Қозон йўналиши, ҳар сешанба ва жума кунлари, йўналиш нархи — 800 минг сўм;
  • 20 июлдан бошлаб эса Тошкент—Санкт-Петербург йўналиши ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунларида, чипта нархи — 1 миллион 250 минг сўм.

Аввалроқ Ўзбекистон Қирғизистон билан автобус қатновини тиклаши ҳақида хабар берилганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди