Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида янги иш ўринлари сони орттириб кўрсатилгани маълум бўлди

Сенат Кенгашининг 21 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида  Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида янги иш ўринлари сони орттириб кўрсатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Сенат Раиси Танзила Норбоева томонидан олиб борилган Кенгаш мажлисида сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Мажлисда Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг май–июнь ойларида Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, меҳнат органлари кўмагида Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Хусусан, ушбу даврда 52,2 минг нафар фуқаро бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилган. Жумладан, ўтказилган меҳнат ярмаркаларида ишга жойлашиш учун қарийб 7,5 мингта йўлланма берилган. Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган қарийб 2,9 мингга яқин шахс банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилган.

Амалга оширилган ишлар билан бирга айрим соҳа ва йўналишларда, шунингдек, ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда бир қатор камчиликларга йўл қўйилиб, мавжуд имкониятлардан фойдаланилмагани алоҳида қайд этиб ўтилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарорида белгиланган айрим тадбирлар муддатида амалга оширилмаяпти. Жумладан, қарорда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали келгусида кафолатли иш ўринларини яратиш назарда тутилган.

Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Когон туманлари ва Когон шаҳри ҳамда Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтувчи халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида танланган ер участкалари очиқ электрон аукцион савдосига ҳанузгача жойлаштирилмаган. Қоракўл ва Фарғона туманлари ҳамда Бухоро шаҳрида нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотларини барпо этиш учун ер майдонлари аниқланмаган.

Қайд этилишича, хизматлар соҳасида яратилган иш ўринларининг асосий қисми ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига тўғри келади. Янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида иш ўринларини яратиш Наманган вилоятида 7 фоизни, Жиззах вилоятида 12 фоизни ва Бухоро вилоятида эса 21 фоизни ташкил этади.

Хизматлар соҳасида яратилган янги иш ўринлари бир вақтнинг ўзида бошқа соҳа ва йўналишларда ҳам акс эттирилиши оқибатида ҳисоботларда жами яратилган иш ўрни сони орттириб кўрсатилган. Жумладан, Бухоро вилоятида хизматлар соҳасида ўзини ўзи банд қилиш йўналишида яратилган 22,4 мингта иш ўрнидан 15,5 мингтаси қишлоқ хўжалигида, 3,0 мингтаси туризм ва маданият соҳасида такрорланган. Бухоро вилоятида бандлиги таъминланганлар сони ҳисоботларда асоссиз равишда ошириб кўрсатилганлиги танқид қилинди.

Меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида Бухоро вилоятида 1 161 та, Жиззах вилоятида 1 401 та, Наманган вилоятида 974 та, Фарғона вилоятида 926 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги ҳамда мазкур ҳолатлар бўйича 1 107 нафар мансабдор шахсга нисбатан 2,1 млрд сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилганлиги қайд этилган.

Мажлисда қишлоқ хўжалиги кластерлари, фермер ва деҳқон хўжаликларида яратилган иш ўринларининг солиқ ҳисоботларида қайд этилишини рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш, аукцион савдолари орқали ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидаги деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширишда иш берувчи сифатида тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб этиш каби қатор вазифалар белгиланди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Сенат Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган.

Аввалроқ АОКАда 2021 йил 9 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Ташқи савдо ва инвестиция вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова Ўзбекистонда ҳудудий инвестиция дастури доирасида 110 минг иш ўрни яратилганини маълум қилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма