Португалияда жазирама туфайли мингдан ортиқ одам вафот этди

Португалияда аномал жазирама туфайли минг нафардан ортиқ киши вафот этди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Қурғоқчиликдан азият чеккан мамлакатда ўтган ҳафта ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган. Сўнгги бир неча кун ичида ўлимлар сони камайган бўлса-да, мамлакатнинг бош соғлиқни сақлаш ходими Граса Фрейтас кўрсаткич йилнинг шу даври учун нормал даражадан юқорилигини айтмоқда.

Бундан ташқари, юқори ҳарорат ва давом этаётган қурғоқчилик Португалияда бир неча ўрмон ёнғинларини ҳам келтириб чиқарган.

«Португалия жазирама иссиқдан кўпроқ таъсир кўрадиган дунё минтақаларидан биридир. Биз юқори ҳарорат кузатилишига янада тайёр бўлишимиз керак», — дея огоҳлантирган Фрейтас.

Мамлакатда 7 июлдан 13 июлгача бўлган иссиқлик тўлқини туфайли 238 киши вафот этган, бироқ Фрейтаснинг сўзларига кўра, 18 июлгача бўлган даврда қурбонлар сони 1063 нафарга етган.

Лиссабон университети фанлар факултети тадқиқотчиси Карлос Антунешнинг қайд этишича, жазирама қурбонлари асосан қариялардир.

«Ўлим кўрсаткичининг иқлим ўзгариши билан ортиши кутилмоқда. Таъсирни минималлаштириш мақсадиса соғлиқни сақлаш даражасида чоралар кўришимиз керак», — деган мутахассис.

Маълумот ўрнида, Испанияда жазирама иссиқдан салкам 240 нафар одам вафот этганди. Мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган, айрим ҳудудларда эса 45 даражагача кўтарилган. Шунингдек, Британияда ҳарорат 32 йиллик рекордни янгилаганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма