Қашқадарёдан Тошкентга қарийб 500 кг ноқонуний гўшт олиб кетаётган «Cobalt» тўхтатиб қолинди

Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан гўштнинг ноқонуний ташилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 20 июль кунига ўтар кечаси соат 00:05 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган «Сангзор-15» ЙПХ масканида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи О.Ю. бошқарувидаги «Cobalt» тўхтатилган. Машина текширилганида унинг салони ва юкхонасида жами 490 килограмм гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмагани боис ушбу юк ҳужжатлаштирилган.

Таъкидланишича, гўштнинг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мақсадида вақтинча сақлаш учун музхонага жойлаштирилган.

Аввалроқ Тошкентга келиб чиқиши номаълум 250 килограмм гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Қашқадарёда салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган эркак ушланди — видео

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди