Қирғизистонлик йигит Ўзбекистондаги банк картадан 10 млн сўм ўғирлаб, криптовалютага алмаштириб юборди

Андижон вилоятида яшовчи криптo-активлар билан шуғулланувчи фуқаро наманганлик бошқа бир фуқаронинг банк картасидан 10 миллион сўм маблағ ўғирлади. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 20 ёшли А.С. ариза билан мурожаат қилиб, банк картасидаги 10 миллион сўмга яқин маблағ ўғирланганини маълум қилган.

Таъкидланишича, ў рганишлар давомида номаълум фирибгар томонидан А.С.нинг банк картасидаги пуллар Андижон вилоятида яшовчи, крипто-активларни олиш-сотиш билан шуғулланувчи 21 ёшли Ж.А.нинг банк картасига ўтказилгани маълум бўлган. У эса ушбу маблағни дастлаб криптовалютага айлантириб, ўзининг ҳисобидан ушбу эквивалентдаги 800 АҚШ долларига яқин маблағни номаълум фирибгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган.

Фото: Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, oлиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ноқонуний ҳаракатни Қирғизистон Республикаси фуқароси — 24 ёшли О.С. Бишкек шаҳридан туриб амалга оширган. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний шахсларга криптовалюта майнинги тақиқланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемалари маълум қилинганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма