Қорақалпоғистон бўйича комиссия Миллий гвардия махсус базасида ўрганиш ўтказди — видео

Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳодисаларни ўрганиш мақсадида республикада бўлиб турибди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ombudsman.uz»

Таъкидланишича, комиссия аъзолари Ўзбекистон Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасида бўлиб, 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда қатнашган ходимлар билан мулоқот қилди. Жараён давомида комиссия аъзоларига оммавий тартибсизликлар жараёнида фойдаланилган махсус техника воситалари кўрсатилди.

Хусусан, тутун чиқарувчи, ранг берувчи, кўздан ёш оқизувчи ва кучли товуш чиқарувчи гранаталар, сувга қўшиладиган махсус кукун ҳамда махсус техника воситаларининг тактик-техник хусусиятлари тушунтирилди. Шунингдек, комиссия аъзоларига ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган қизил бўёқлардан фойдаланиш жараёни амалий кўрсатиб берилди.

Бундан ташқари, комиссия аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасидаги қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, фуқаролар, маҳалла кайвонилари, ёшлар билан билан суҳбатлар ўтказди. Мулоқот давомида фуқаролар Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистондаги воқеаларнинг зудлик билан бартараф этилиши, тинчлик ва осойишталикка эришиш учун ўз вақтида кўрилган чора-тадбирларни алоҳида эътироф этган. Комиссия аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди