Қозоғистон президенти минтақавий телеканал ёки сайт очишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақавий телеканал ёки янгиликлар веб-сайтини очишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV маслаҳат учрашувида маълум қилди.

Фото: «Kazinform»

Президентнинг сўзларига кўра, ахборот маконида Марказий Осиё минтақаси учун зарарли бўлган салбий ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳамкорликни кучайтириш зарур.

«Давлатлараро ва миллатлараро адоватни қўзғатиш орқали халқларни бўлиш, муносабатларимизни бузишга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши бирлашишимиз керак.

Афсуски, минтақа мамлакатларидаги ҳаётни ёритиш бўйича ОАВда ҳамон тўйинмаган ахборот макони сақланиб турибди. Ушбу тенденцияни бекор қилиш мақсадга мувофиқдир, эҳтимол минтақавий телеканал ёки янгиликлар веб-сайтини яратиш мантиқийдир.

Ушбу фикрларни батафсил ўрганиш учун Марказий Осиёнинг тегишли идоралари ва ахборот агентликлари раҳбарларининг учрашувларини мунтазам равишда ўтказиб туриш керак», — деган Қозоғистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда. Саммитда савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди