Қозоғистон трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини билдирди

Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев мамлакат Мозори Шари–Кобул–Пешовар темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида бу бўйича маълумот берди.

Тўқаев нутқида Марказий Осиёнинг ўзига хос географик жойлашувидан трансконтинентал савдони ривожлантириш учун фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.

«Мана шундай шароитда Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналишини фаол ривожлантирмоқда. 2017 йилдан буён мазкур йўлак йўналишлари бўйлаб контейнер ташиш деярли уч баробарга ошган. Бундан ташқари, Қозоғистон Мозори Шариф–Кобул–Пешовар темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёр.

Хусусан, темир йўлларнинг юқори конструкциялари учун материалларни узлуксиз етказиб бериш ва ҳаракат таркибини таъминлашимиз мумкин», — деган Тўқаев.

У Марказий Осиё давлатларини Шарқий Осиё ва Форс кўрфази мамлакатлари орасидаги энг қисқа йўл бўлмиш Қозоғистон–Туркманистон–Эрон темир йўлидан фаолроқ фойдаланишга чақирган.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг Актау ва Курик денгиз портлари Яқин Шарқ ва Европа бозорларига чиқишни таъминлай олиши қайд этилган.

«Ҳозирда биз Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Дарбаза–Мақтаралътемир йўл линиясининг ишга туширилиши юк ўтказиш қобилиятини 2 баробарга ошириб, юкларни ташиш муддатини 1,5 баробарга қисқартиради. ‘Туркманбоши–Қарабўғоз–Қозоғистон чегараси’ янги автомобиль йўли қурилишини ҳам қўллаб-қувватлаймиз», — деган Тўқаев.

Шунингдек, у 2025 йилдан бошлаб автомобиль йўлининг Жанаўзен–Туркманистон чегараси қисмини реконструкция қилиш бўйича ишларни бошлаш режалаштирилаётганини қўшимча қилган.

Маълумот учун, Термиз–Мозори Шариф–Кобул–Пешовар транспорт йўлаги Россия, Европани Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак. Трансафғон темир йўли қурилиши 2022 йилда бошланади.

Аввалроқ «Толибон» Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлаганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади