Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўз чиқиши аввалида Ўзбекистон президенти Қирғизистон президентига илиқ қабул ва саммитни ажойиб ташкиллаштирилгани учун миннатдорчилик билдирган. Маслаҳат учрашувида илк бор иштирок этаётган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни қутлаган.

«Бугун қайта-қайта таъкидланганидек, ушбу форматда йўлга қўйилган мулоқот туфайли биз дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақада мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга эришдик.

Биз Марказий Осиёнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини, турғун ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича мураккаб вазифаларни изчил ҳал этиб келмоқдамиз.

Бу йўлда кўплаб тўсиқлар олиб ташланди, фуқароларимизнинг эркин ҳаракатланиши, фаол маданий ва туристик алмашинуви учун шароитлар яратилди. Ўзаро савдо ва инвестицияларнинг ўсишига хизмат қилувчи қулай муҳит шакллантирилди.

Биргина сўнгги беш йилнинг ўзида вилоятлараро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошди. Шунингдек, қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, самарали қўшилган қиймат занжирларини яратиш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга киришдик.

Энг муҳими, қардош халқларимиз ана шу ижобий ўзгаришларнинг барчасини ҳис қиляпти», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Аввал хабар қилинганидек, 21 июль куни Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда. Саммитда савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиняпти.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади