Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан тиббиёт бирлашмаси тегишли ҳужжатларсиз фойдаланаётгани маълум бўлди

Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан тиббиёт бирлашмаси тегишли ҳужжатларсиз фойдаланаётгани маълум бўлди. Маданий мерос агентлиги объектга зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Келтирилишича, айни вақтда «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос объектига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд. Хусусан, ушбу объектдан Сурхондарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси таркибидаги Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси хўжалик ҳисобидан тегишли асослантирувчи ҳужжатларсиз фойдаланиб келмоқда. Бу эса маданий мерос обектининг муҳофазасини таъминлашда бир қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда.

«Хўжайкон» туз ғори маданий мерос объектини асраб авайлаш, уни давлат муҳофазасига олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли ҳамда 2021 йил 3 мартдаги 119-сонли қарорлари билан Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани, Оқтошота қишлоғи, «Чорбоғ» МФЙда жойлашган «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос обекти «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган.

Мазкур қарорлар доирасида «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси томонидан «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос обектининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, эгалик ҳуқуқи олинган.

«Термиз» давлат музей-қўриқхонаси томонидан Хўжайикон туз ғори маданий мерос объектидан самарали фойдаланиш ҳамда эгалик ҳуқуқи асосида барча турдаги ташрифчилар учун иш фаолиятини ташкил этиш мақсадида Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига бир неча бор мурожаат қилинган.

Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бу масала эътиборсиз қолдирилгани сабабли, «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос обектидан Шеробод тумани тиббиёт бирлашмасининг мажбурий тартибда чиқарилишини сўраб, жорий йилнинг 18 апрель куни «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси томонидан Термиз тумани туманлараро иқтисодий судига даво аризаси киритилди.

Термиз туманлараро иқтисодий суди томонидан якуний суд қарори чиқарилишида«Хўжайикон» туз ғори маданий мерос обектининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши юзасидан Термиз туманлараро маъмурий суд қарори чиқарилиши кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, жорий йилнинг 15-июл куни Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб ўтилган ишда «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос обектининг «Термиз» давлат музей-қўриқхонасига кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб беришдаги хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилмоқда.

Таъкидлаш лозим музей-қўриқхона «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос обекти халқимизга янада кўпроқ самара келтириши ва келажак авлодга безарар етиб бориши учун бир қатор тадбирларни мақсад қилган. Хусусан, «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос обектидан тиббиёт даволаш мақсадида ҳам фойдаланилиб, давлат ва ҳусусий санаториялар билан кенг ҳамкорлик олиб борилиши, халқаро миқиёсдаги диққатга сазовор жойлардан бирига айлантирилиши, маҳаллий ва хорижий ташрифчиларнинг эко ва тиббиёт туризми доирасида кенг жалб этилиши, маблағ тушумларининг тартибга солиниши ва мазкур маблағлар бюджет маблағлари сифатида йўналтирилиши ҳамда энг асосийси — мазкур маданий мерос обекти давлат мухофазасида ишончли сақланиши учун “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси балансида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида қолдирилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Маълумот учун: «Хўжайикон»туз ғори 1989-йилда очилган бўлиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани Кўхитанг тоғ тизмаси этакларининг жануби-шарқий ёнбағрида, денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган.

Моддий маданий мерос объекти ҳисобланадиган «Хўжайкон» туз ғорининг ички қисмида санъат галереялари тизими билан биргаликда бир-биридан ҳарорат, намлик, босим ва микроиқлим бўйича фарқ қилувчи бешта хона-камералар мавжуд. Ғор деворлари ўзига хос тарзда бир сантиметрдан уч сантиметргача туз қатлами билан қопланган, ўтиш жойида туз эритмали шифобахш булоқ мавжуд. Ушбу ғор муҳитида нафас йўлларининг аллергик касалликлари, узоқ давом этадиган ўткир ва сурункали бронхит, астма, пневмония асоратлари, иммунитети пасайган беморлар ва тери касалликларини даволашда фойдали қўшимчалар мавжуд.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади