Афғонистонда вабога чалинганлар олти мингдан ошди

Афғонистоннинг жануби-ғарбий вилоятларида вабога чалинганлар сони олти мингдан ортди. Бу ҳақда «Hasht e Subh Daily» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Қандаҳор, Ҳилманд, Урузгон ва Зобул вилоятларидаги манбаларга кўра, беморларнинг аксарияти болалар ва уларнинг 100 нафардан ортиғи вафот этган. Мамлакатда вабога чалинганлар кўпаётганига қарамай, шифокорлар ва дори-дармонлар етарли эмас.

Тўрт вилоятнинг соғлиқни сақлаш бошқармаси Зобулда 4000, Ҳилмандда 1200, Қандаҳорда 770 ва Урузгонда 95 киши касалланганини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Афғонистонда вабо тарқалиши ортидан қўшни давлатлар билан чегерасида тиббий назоратни кучайтирган.

Вабо – vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган ўткир инфекция. Кўпинча у ифлосланган сув ёки денгиз маҳсулотлари орқали юқади.

Аввалроқ Хитойнинг Ухан шаҳрида ҳам вабо билан касалланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қозоғистон сув омборларида ҳам вабо бактерияси қайд этилган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади