«Ал-Қоида» ва «ИШИД» Афғонистонда ўз таъсирини кенгайтирмоқда

«Ал-Қоида» ва «Исломий давлат» (ИШИД) террорчи гуруҳлари «Толибон» назоратидаги Афғонистонда ўз таъсирини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда БМТ таҳлилий гуруҳи ҳисоботига таяниб, «DAWN» хабар берди.

Фото: «Flickr»

Маълум қилинишича, террорчи ташкилотлар ташқи дунёга, биринчи навбатда қўшни давлатларга таҳдид солиши мумкин. Ҳисоботда Афғонистондаги вазият оғирлигича қолаётгани келтирилган. Ҳокимиятнинг «Толибон» томонидан қўлга олиниши бошқа террористик гуруҳлар томонидан қўшни давлатлар ва дунёнинг бошқа қисмларида ташвиқот учун туртки берувчи омил сифатида кўрилаётгани таъкидланган.

Ҳисобот муаллифларига кўра, ИШИД Афғонистонни минтақадаги экспансия (янги ҳудудларни, бошқа мамлакатлардаги бозорларни эгаллаш), ўзининг «буюк халифалик» лойиҳасини амалга ошириш базаси сифатида кўради. Улар «Толибон»дан норози бўлган ва маҳаллий этник озчилик вакилларидан жангчиларни ёллашга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, ИШИД Афғонистон шимоли ва шарқида ўз иштирокини кучайтирган. Дастлаб «Теҳрик-э Толибон Покистон» ва Афғонистон Толибони аъзоларини ёллаш йўли билан бошланган гуруҳ ҳозирда ўз сафларида марказий осиёлик жангчиларга эга. Улар Марказий Осиёнинг Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида фаоллашган.

Апрел ойида ИШИД Тожикистон ва Ўзбекистонга ракета зарбалари берганини даъво қилган. Ҳар икки давлат бу даъволарни рад этган, бироқ ҳисобот муаллифлари бундай ҳужумлар хавфи сақланиб қолиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудига 5 июль куни снарядлар келиб тушганди. Маълум бўлишича, соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Афғонистон ҳудудидан учиб кетган деб тахмин қилинган бешта ракета қулагани қайд этилди. Таъкидланишича, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, оқибатда ҳеч ким ҳалок бўлмаган, вайронагарчиликлар кузатилмаган.

«Толибон» Термизга отилган снарядлар бўйича изоҳ бериб, бу томонлар ўртасида ишончсизликни пайдо қилиш мақсадида қилинганини айтган. Шундан сўнг, «Толибон» Афғонистондан Ўзбекистонга снаряд учирган гуруҳ ушланганини намойиш қилган.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради