АҚШда 43 йил ичида биринчи марта хавфли инфекция аниқланди

Америка Қўшма Штатларида 1979 йилдан бери биринчи марта полиомиелит билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Financial Times»

Нью-Йорк штати ва Рокленд округи соғлиқни сақлаш департаменти бу бўйича маълумот берган. Инфекция маҳаллий аҳолида аниқланган. Расмийлар шифокорлар ва амалдорлардан юзага келиши мумкин бўлган янги инфекцияларни диққат билан кузатишга чақирган.

Маҳаллий ҳокимият органлари полиомиелитга қарши эмланмаган барча фуқароларга вакцина ёки препаратнинг кучайтирувчи дозасини олишни сўраган.

Полиомиелит — орқа мия фалажи, ўткир юқумли касаллик ва асосан асаб тизимининг патологияси билан тавсифланади. Ҳозирда полиомиелитни даволаб бўлмайди, аммо эмланиш орқали касалликнинг олдини олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ҳукумати канализация намуналарида инсонларда полиомиелитни келтириб чиқарадиган юқумли полиовирус аниқлангани учун миллий масштабда фавқулодда ҳолат эълон қилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради