Эрон «дўст давлатлар»га дрон ва қуроллар сотади

Эрон «дўст давлатлар»га илғор учувчисиз учиш учоқлари ва бошқа ҳарбий техника етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мамлакатнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Киомарс Ҳайдарий бу маълумотни тасдиқлаган. У Эрон разведка ва жанговар операцияларни қўллаб-қувватлаш учун илғор учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаргани ва бу давом этаётганини айтган.

«Эрон дўст мамлакатларга ҳарбий техника ва қурол-яроғ экспорт қилишга тайёр», — деган Ҳайдарий.

Маълумот ўрнида, АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Эрон Россияга учувчисиз учоқлар етказиб беришга тайёрланаётганини маълум қилган. У Эрон июль ойи охириданоқ Россия кучларини уларни бошқаришга ўргатишини айтган.

«Эрон ҳукумати Россияга тезлаштирилган вақт жадвалида юзтагача дронлар, шу жумладан қурол-яроғ қўйишга қодир учувчисиз ҳаво воситаларни тақдим этишга тайёрланмоқда», — деган Салливан.

Ўз навбатида, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиан украиналик ҳамкасби билан бўлган қўнғироқда бундай айбловларни рад этган. Пентагон шундан сўнг Эронга Россияга ҳарбий ёрдам беришдан тийилишга чақирган.

«Биз Эронга бундай қилмасликни маслаҳат берамиз. Бизнинг фикримизча, бу ҳақиқатан ҳам ёмон фикр», — деган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.

Аввалроқ Эрон олий раҳбари Теҳрон ядровий бомба яратишга қодирлигини айтганди.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео