Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетини эълон қилди

Европа Иттифоқи давлатлари 21 июль куни Россияга қарши еттинчи санкциялар пакетини жорий қилди. Бу ҳақда Европа Кенгаши сайтида хабар берилди.

Фото: «AP»

Россияга қарши янги чеклов чоралари тўпламига «Россия экспортининг энергия манбаларидан кейин энг муҳим элементи бўлган олтинни тўғридан-тўғри ва билвосита олиб кириш, сотиб олиш ёки ўтказишни тақиқлаш» киритилган. Тақиқ Россияда ишлаб чиқарилган ва мамлакатдан экспорт қилинадиган олтинга нисбатан қўлланилади.

Бундан ташқари, санкция рўйхатига 57 нафар жисмоний ва юридик шахс, жумладан, Москва мэри Сергей Собянин, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов, «Ростех» раҳбари Сергей Чемезов, шунингдек, россиялик актёрлар Владимир Машков, Сергей Безруков ва бошқалар киритилган.

Европа Иттифоқи энг йирик Россия банкига нисбатан ҳам чекловларни кучайтирмоқчи. Келажакда Сбербанк маблағлари ва иқтисодий ресурслари музлатилиши мумкин бўлган молиявий институтлардан бирига айланиши керак.

Бундан ташқари, банкка энди маблағлар ёки иқтисодий ресурслар билан таъминлашга рухсат берилмайди. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ битимлар эса бундан мустасно.

Мавзуга доир: Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини тасдиқлади

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров