Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида сел кузатилади

Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шу сабабли «Ўзгидромет» раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа фуқароларга шошилинч ахборот билан чиқди.

Фото: «Ўзгидромет» ахборот хизмати

«Ўзгидромет» раҳбарига кўра, 25—28 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича — Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дея огоҳлантиради у.

Эслатиб ўтамиз, июнь охирларида ҳам марказ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида муз аралаш сел келиши кутилаётганидан огоҳлантирганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади