Ҳиндистонда президентлик сайловида аёл номзод ғалаба қозонди

Ҳиндистондаги президентлик сайловларида Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Times of India» хабар берди.

Фото: «The Independent»

Маълум қилинишича, бу Ҳиндистон тарихида мамлакатни бошқарган иккинчи аёл бўлади. Мурму штатлар, ҳудудларнинг маҳаллий ассамблеялари ва парламент аъзоларининг 64 фоиз овозини қўлга киритган. Ҳиндистон президентлигига иккинчи номзод, мухолифатчи Яшвант Синх эса 36 фоиз овоз тўплаган.

Амалдаги Бош вазир Нарендра Моди Мурмани сайловдаги ғалабаси билан табриклаган.

«Драупади Мурмунинг ҳаёти, унинг дастлабки кураши, бой хизмати ва ибратли муваффақияти ҳар бир ҳиндистонликни рағбатлантиради. У фуқароларимиз, айниқса, камбағаллар, маргинал ва мазлумлар учун умид чироғига айланди», — деган Ҳиндистон бош вазири.

Шу тариқа, Мурму Ҳиндистоннинг 15-президенти ва мамлакат қуролли кучларининг Олий қўмондони бўлади.

Аввалроқ Ҳиндистонда аёл сариси ёрдамида поезд рельсдан чиқиб кетишининг олдини олганди. Шунингдек, Ҳиндистонда эркак аёлини фақат лапша пиширгани учун судга берганди.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади