Лукашенко Беларусдан Украинага зарба берилганини тан олди

Беларусь президенти Александр Лукашенко «AFP» нашрига берган интервьюсида мамлакат Россиянинг Украинага бостириб киришини қандай қўллаб-қувватлашини тушунтирди. Бу ҳақда «Белта» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусь ҳудудидан Украина ҳарбий объектларига «Искандар» ракета тизимлари билан ҳужум қилган, Россиянинг 20 минг қўшинлари мамлакат ҳудудидан Украинага кирган.

«Ҳа, биз операцияда иштирок этмоқдамиз. Лекин қандай йўл билан: биз Россияга ҳужум бўлмаслиги учун Беларуснинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмини ёпдик. Мана шу бизнинг иштирокимиз. Ҳа, биз яраланганларни даволадик, ҳалок бўлганларни Беларусь ҳудудига киритдик.

Биз украиналикларга ҳам, русларга ҳам дори-дармон топшириб келдик ва буни амалга оширишда давом этмоқдамиз. Бу бизнинг операциядаги иштирокимиз. Биз одамларни ўлдирмаймиз», — деган президент.

Шунингдек, у Россияни оқламаслигини, балки уларни қўллаб-қувватлашини қўшимча қилган. Россия ўз хавфсизлиги учун қўшин киритишга мажбур бўлганини айтган. «Нега чегарага 4 та дивизия жойлаштиришди? Нега бизни нишонга олишди?», — деган Лукашенко.

Унинг ишонч билдиришича, агар олдинги зарба бўлмаганида, NATO қўшинлари катта зарба берган бўларди.

Аввалроқ Лукашенко Украинадаги урушдан кейин нималар юз беришини айтганди. Шунингдек, у Европага уруш билан таҳдид қилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди