Лукашенко Украинадаги урушни тугатиш шартини айтди

Беларусь президенти Александр Лукашенко «AFP» агентлигига берган интервюсида Украинадаги можарога зудлик билан барҳам бериш мумкинлигини, аммо бунинг учун битта шарт бажарилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда «Белта» хабар берди.

Фото: «Белта»

Давлат раҳбари Киевни музокаралар столига ўтиришга чақирган. «Улар ҳеч қачон Россияга таҳдид солмаслигига рози бўлиши керак», — деган Лукашенко. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳеч қачон ўз ҳудудида «Россияга таҳдид солувчи қурол» бўлмаслигига ваъда бериши зарур.

«Денацификация ва бошқа шу каби масалалар бу фалсафа. Асосийси — Россия хавфсизлиги», — деган у.

Бундан ташқари, Лукашенко ҳозирда вазиятни «Украина учун мақбулроқ шартлар асосида» ҳал қилиш мумкинлиги, аммо Украинага можарони якунлашига ҳеч ким йўл қўймаётганини айтган. Сиёсатчи «NATO аъзолари ва америкаликларни» Украина ҳудудида қурол-яроғ жойлаштирилмаслиги кафолатини беришга чақирган. Шундан кейин, Россия Украинага хавфсизлик кафолатларини беришини қўшимча қилган.

Аввалроқ Лукашенко дунёдаги янги «қурол» номини маълум қилганди. Шунингдек, у Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирганди.

Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Жаҳон15:35 | 26.9.22
Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади