Ўзбекистон Испаниядан яна 4 та тезюрар электропоезд сотиб олади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ делегациясининг Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлигида учрашуви ташкил этилди, деб хабар беради «Dunyo» агентлиги.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, учрашувдан мақсад «FIEM» Корхоналарни интернационализация қилиш жамғармасидан 4 та «Talgo-250» тезюрар электропоездини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш масаласини муҳокама қилишдан иборат бўлган.

Учрашувда Испания вакилларига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолияти ва Ўзбекистонда темир йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тақдим этилган. Хусусан, шу кунгача Испаниянинг «Patentes Talgo SLU» компаниясида ишлаб чиқарилган 6 та тезюрар электропоезд «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан харид қилингани таъкидланган. Охирги партия 2021 йилда олиб келинганди. Лойиҳаларни молиялаштириш учун Корхоналарни интернационализация қилиш жамғармасидан 30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан кредит жалб этилган.

Шунингдек, Испания томонига Бухоро—Урганч—Хива темир йўл линиясини электрлаштириш лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот берилган. Мазкур тезюрар линия фойдаланишга топширилгандан сўнг қўшимча 4 та электропоезд сотиб олиш назарда тутилмоқда.

Томонлар лойиҳани молиялаштириш учун «FIEM» жамғармасининг имтиёзли кредити ҳисобидан «Talgo-250» поездларини харид қилишни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилган.

Испания ҳукуматининг тегишли вазирликлари раҳбарияти томонидан «FIEM» жамғармасидан имтиёзли шартларда кредит ажратиш имконияти масаласини ижобий ҳал этиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга ошириши маълум қилинган.

«Музокара якунлари бўйича томонлар ушбу масала бўйича экспертлар даражасида ишлашни давом эттиришга келишиб олди», — дейилади хабарда.

Бундан олдин Ўзбекистонда «Афросиёб» электропоездлари сони кўпайиши хабар қилинганди. Шунингдек, 2021 йил октябрда Испаниядан Россия орқали юборилган «Афросиёб» тезюрар поездлари учун янги локомотив ва вагонлар Ўзбекистонга етиб келганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди