Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига бериладиган Президент совғалари кимдан ва неча пулга сотиб олинмоқда?

Ўзбекистонда ҳар йили юз минглаб болалар 1-синфга қадам қўяди. Анъанага мувофиқ, уларнинг барчасига Президент совғаси — бир сумка ўқув анжомлари топширилади. «Bugun.uz» журналисти Нодир Нортўраев 2022 йилда бунинг учун қанча харажат қилинишини ўрганиб чиқди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги (архивдан)

1-синфга чиқадиган (шунингдек, нечанчи синф бўлишидан қатъи назар имконияти чекланган) болалар учун ўқув анжомлари тўла сумкалар тайёрлаш бўйича ҳозиргача 120 миллиард сўмлик тендер ўтказилди (2022 йилда бу мақсадлар учун жами 117 миллиард сўм ажратилган). Харид билан «Ўқув таълим-таъминот» маркази шуғулланган, у тендер жараёнида харажатларни 100,5 миллиард сўмгача пасайтиришга эришган.

Мазкур маблағга:

  • 672 766 дона сумка;
  • 722 043 дона акварел бўёқ;
  • 714 230 дона пластилин;
  • 1 429 189 дона ўчирғич;
  • 722 043 дона елим (клей);
  • 714 230 дона 12 талик қалам;
  • 1 444 086 дона оддий қалам;
  • 662 862 дона пенал
  • 8 337 756 дона дафтар (12 варақ)
  • 658 156 дона расм дафтари (56 бет)
  • 58 728 дона расм дафтари (12-варақ)
  • 742 566 дона рангли қоғоз сотиб олинган.

Бунда бир дона сумканинг нархи 86 минг сўмдан 88 минг сўмгача бўлса, бир дона акварел бўёғининг нархи 8 минг, расм дафтари 8,5 минг, рангли қоғоз 5,5 минг, пластилин 7 минг, ўчирғич 650, клей 3100, 12 талик қалам 6335 сўм, оддий қалам 512 сўм, 12 вароқли дафтар 805 сўм ва пенал 10,2 минг сўмни ташкил этган. Шундай қилиб, Билимлар кунида 1-синф ўқувчиларига топшириладиган бир дона Президент совғаси, сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, камида 137 602 сўмга тушади.

Қайд этиш жоиз, юқорида ручкалар ҳисобга олинмаган. Сабаби — 21 июль ҳолатига кўра улар бўйича харидлар амалга оширилмаган, фақат бошланғич нархлари маълум, холос. Масалан, харидор томон 700 сўмдан қиммат қалам олмаслигини билдириб, тендерга лот жойлаштирган, савдолар чоғида даъвогарлардан бири 550 сўмдан қалам таклиф қилиб, тендерни ютиб олган. Ручка бўйича ҳам нархлар шундай пасайиши умумий нархга катта таъсир кўрсатмаса-да, охир-оқибат бир ўқувчининг совға-сумкаси баҳоси 138,5 минг сўм атрофида бўлади.

Бу ўқув анжомлари кимлардан сотиб олинади?

Маҳсулотлар асосан Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотлардан сотиб олинган. Фақатгина сумкаларни етказиб бериш бўйича ўтказилган баъзи тендерларни Андижоннинг Балиқчи туманида жойлашган тадбиркор ютиб олган.

Сумкалар

  • «Sumkalar sayyorasi» МЧЖ (Тошкент. Ихтисослиги — чемоданлар, аёллар сумкалари ва теридан бошқа буюмлар ишлаб чиқариш); Шартнома нархи — 14,8 миллиард сўм (88 минг сўмдан 168 191 дона);
  • «Smart Elektro Tools Biznes» МЧЖ (Тошкент. Ихтисослиги — ёғоч, қурилиш материаллари ва санитария-техник ускуналар улгуржи савдоси); Шартнома нархи — 14,5 миллиард сўм (86 500 сўмдан 168 192 дона);
  • «Xikmat plyus omad» ХК (Андижон вилояти, Балиқчи тумани. Ихтисослиги — ихтисослашган дўконларда нон маҳсулотлари, ундан тайёрланган ва шакарли қандолат маҳсулотлари чакана савдоси); Шартнома нархи — 14,6 миллиард сўм (87 минг сўмдан 168 191 дона);
  • «Sport jixoz lyuks» ХК (Тошкент. Ихтисослиги — cпорт товарлари ишлаб чиқариш). Шартнома нархи — 14,7 миллиард сўм (87 500 сўмдан 168 192 дона).

Акварел бўёқ

  • «Oziq-ovqat savdo» МЧЖ (Тошкент. Ихтисослиги — бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш). Шартнома нархи — 5,7 миллиард сўм.

Пластелин, ўчирғич, клей

  • «Deli Torg» МЧЖ (Тошкент. Ихтисослиги — бошқа тоифаларга киритилмаган, товарларнинг алоҳида турлари ёки бир гуруҳ товарлар улгуржи савдосига ихтисослашган агентлар фаолияти). Шартнома нархи — 12,5 миллиард сўм.

12 талик рангли қалам ва оддий қалам

  • «Deskform» МЧЖ (Тошкент. Ихтисослиги — бошқа маиший товарлар улгуржи савдоси). Шартнома нархи — 5,2 миллиард сўм.

Пенал

  • «Promo gifts» МЧЖ (Тошкент. Ихтисослиги — улгуржи савдо). Шартнома нархи — 5,8 миллиард сўм.

Расм қоғоз ва рангли қоғоз

  • «Euroasia Print» МЧЖ — (Тошкент. Ихтисослиги — улгуржи савдо). Шартнома нархи — 10 миллиард сўм.
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди