Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам жазирама иссиқ сақланиб қолади
Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23—24 июнь кунлари ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида, жануб ва чўл зоналарининг баъзи жойларида 47 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Қуёш уришининг олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлмаслик тавсия этилган.
Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 25—28 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича — Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлидан огоҳлантирганди.


