Ўзбекистонда фуқарони шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиёти бекор қилинади

Ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан «Е-патруль» тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, ҳукуматнинг Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Мазкур қарорга мувофиқ 2023 йил 1 январдан фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб борилмайди, бу «Е-патруль» тизими орқали амалга оширилади.

Таъкидланишича, барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти «бодикамера»га тасвирга олинади. Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

  • шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
  • шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
  • шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.

Қайл этилишича, ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:

  • унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
  • қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
  • шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
  • жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди