Ўзбекистонда кадастр ҳужжатлари йўқ уйларнинг электрон базаси яратилади

Ўзбекистонда 1 октябрга қадар кадастр ҳужжатлари йўқ хонадонларнинг электрон базаси шакллантирилади. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

18 июль куни Ўзбекистон президенти раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатда 2,6 миллион хонадоннинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги таъкидланган ва кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланган. Таъкидланишича, бу борада янги тартиб ишлаб чиқилаётган қонунда ўз аксини топади. Унгача ишчи гуруҳ томонидан:

  • 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
  • уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатлар тўпланади ва электрон базага киритилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 6 июнда «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганди. Қонун билан 4 та кодекс ва 21 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритилган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди