Ўзбекистонда йўқотилган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди

«Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Фото: ЎзА

Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди.

«Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасида текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади», — дейилади қарорда.

Шу пайтгача йўқолган ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган гувоҳномаларни ҳайдовчилар имтиҳон топшириб, унинг натижаларига қараб олар эди. Ҳукумат қарори билан шу тартиб бекор қилинди.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ 2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади. Шунингдек, 2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

Белгиланишича, ягона намунадаги назарий имтиҳон саволларини анимацияли кўринишда ишлаб чиқиш «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 2 январь куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи мамлакатда биринчи бўлиб TИM тадбиркорлик субъектига берилган. Ташкилот эса 2 январь куни лицензия олиб, 3 январь куни янги замонавий ўқув полигонидан фойдаланишни бошлаган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди