Президент ичимлик суви таъминотини яхшилашга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди — фото

Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида марказлашган ичимлик суви қамровини 87 фоизга етказиш, 155 та туман марказларида оқова сув тизимини янгилаш мақсади белгиланган. Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида режалаштирилган лойиҳалар шунинг бир қисмидир.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари айнан шу ҳудудларга алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас. Сабаби Чуст, Поп, Наманган ва Музработда ичимлик суви таъминоти 50 фоиз бўлиб, аҳволи қолган туманларга нисбатан оғир. Мавжуд тармоқлар ҳам эскирган. Сув қаттиқлиги 1,5 баравар ошгани учун ошқозон-ичак ва урология касалликлари кўпайган.

Янгийўл, Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида оқова сув қамрови 60 фоизга ҳам бормайди. Бу кўрсаткич Чуст ва Чиноз туманларида 3 фоиз бўлса, Мингбулоқда умуман йўқ. Охирги йилларда ушбу туман ва шаҳарларда кўплаб уй-жойлар қурилиб, аҳоли сони яна ўсган. Тақдимотда мутасаддилар мазкур учта лойиҳа бўйича ахборот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу лойиҳалар Сурхондарёнинг Музработ тумани, Наманганнинг 4 та тумани, Тошкент вилоятининг 7 та шаҳар ва туманида амалга оширилади. Улар доирасида 660 километр ичимлик ва оқова сув тармоғи, 4 та сув олиш, 7 та сув тозалаш, 12 та оқова сув станцияси барпо этилади. Жами 1 миллион 200 минг нафар аҳоли эҳтиёжини қамраб олади. Жумладан, 590 минг нафар аҳоли илк бора ичимлик ва оқова сув хизмати билан таъминланиб, 595 минг нафарининг сув шароити яхшиланади.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари муҳокама қилинар экан, Президент лойиҳалар доирасида камида 30 йилга етарли сув захирасини яратиш зарурлигини таъкидлади. Иккинчидан, қурилиш таннархини арзонлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Жумладан, харидларни 80 фоиз маҳаллийлаштириб, 10 фоиз иқтисод қилиш мумкинлиги айтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Яна бир муҳим масала – сарфланган маблағларнинг қайтимини таъминлаш. Чунки кўп жойларда ичимлик суви учун тўлов тушуми тўлиқ эмас. Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида дебитор қарздорлик 210 миллиард сўмга етган.

Шу боис энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиб, сув етказиб бериш харажатларини қисқартириш, йўқотишларни камайтириш вазифаси қўйилди. Барча жараёнларни рақамлаштириш, маҳаллабай ишлаб, тўловни таъминлаш муҳимлиги қайд этилди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Эмомали Раҳмон билан учрашганди. Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди