«Путин тарихга бин Лодин каби киради» — Зеленский идораси

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк Россия президенти Владимир Путин «Ал-Қоида» етакчиси Усама бин Лодин каби тарихда қолишини айтди. Бу ҳақда «Фокус.ua» хабар берди.

Фото: «ABC»

Подоляк АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олишга чақирувига шу тариқа изоҳ берган.

«Бир давлат болаларни ўлдириб, дунёнинг ярмини очлик ва совуқлик билан шантаж қилса, ҳеч қандай мослашувчанлик ва реал сиёсат бўлиши мумкин эмас», — деган Подоляк.

Унинг сўзларига кўра, Россия террорчи давлат, у келажакда бу унинг расмий мақоми бўлишини ҳам тан олган. Украина президент девони раҳбари маслаҳатчиси Путинни бен Ладенга қиёслаган.

«Путин Пётр I каби тарихда қолишни орзу қилган. Энди унинг номи Усама бин Лодин каби тарихдан ўрин эгаллайди», — деган президент девони расмийси.

Аввалроқ Хитой Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида баёнот берганди. Шунингдек, Россия ТИВ Украина билан музокараларни қайта бошлаш шартларини маълум қилганди.

Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев