Қашқадарёда эркак маҳалладошини пичоқлаб қўйди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 18 июль куни маст эркак маҳалладошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тумандаги Обод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар М.Ж. ва Й.Н. бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлган. Шу сабаб улар ўртасида жанжал содир бўлади. Атрофдагилар уларни ажратиб, уйига жўнатиб юборган.

Шу куни соат 21:00 атрофида Й.Н. уйидан ошхона пичоғини олиб, маҳалладоши М.Ж.нинг уйига бориб, уни дуч келган жойига бир неча марта пичоқ урган. Ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини пичоқлаганди. Ҳодиса эркак бошқа бир қўшниси билан жанжаллашаётган пайтда содир бўлган.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади