Самарқандда Ўзбекистон маданий мероси бўйича конгресс бўлиб ўтди — фото

Самарқанд шаҳрида 22 июль куни «Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори» мавзусидаги VI Халқаро конгресс очилиши бўлиб ўтди. Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда, деб хабар берди «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, конгрессда «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 10 та янги китоб-албом тақдимоти бўлиб ўтди. 25 дан ортиқ давлатдан 350 нафар олим, дунёга машҳур 100 та кутубхона ва музейлар китоб-албомлар серияси устида ишлаган тўплам 60 жилдга етди.

Фото: «Bugun.uz»

Конгрессда Франция Миллий кутубхонасида сақланадиган ноёб қадимий қўлёзманинг ноёб нашри тақдимоти ҳам ўтказилган. Европанинг етакчи нашриёт уйларидан бири «Müller und Schindler» Мирзо Улуғбек буюртмаси билан яратилган ноёб қўлёзма факсимилени намойиш этди.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро конгресс 22–24 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан 10 дан ортиқ халқаро ва 5 та миллий ташкилотлар кўмагида ташкил этилган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма