Сурхондарёда «жиҳодчилар» сафига қўшилишни истаган йигит қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни истаган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «ЎзА»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 19 июль куни ДХХ томонидан Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига чиқиб кетишни режалаштирган Шўрчи туманида яшовчи 2002 йилда туғилган Қ.М қўлга олинган.

Аниқланишича, йигит Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомойкаларнинг бирида ишлаши давомида, ижтимоий тармоқлар орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими билан мулоқотда бўлган. У диний лақаби «Саад Мухтор» лақабли 1996 йилда туғилган А.А исмли Қирғизистон фуқароси бўлган. Йигит «Саад Мухтор»нинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган.

Ҳозирда йигитда нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қарши туманлари ва Қарши шаҳрида қўлга олинганди. Бундан ташқари Сурхондарёда 14 нафар жиҳодчи қамалганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади