Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, «Қодирия» бош сув иншоотида юзага келган электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабабли пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Таъкидланишича, махсус таъмирлаш гуруҳи томонидан юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. «Ўзсувтаъминот»нинг маълум қилишича, яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланади.

Жамият келтирилган ноқулайлик учун аҳолидан узр сўраган.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув қувурлари орқали вабо тарқалиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарлар рад этилганди. Бундан ташқари, аномал иссиқ сабаб электр таъминотида узилишлар кузатилаётгани хабар қилинганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади