Тошкентда қурилиши битмаган ошхона ёниб кетди — видео

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 22 июль куни қурилиши битмаган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 18:21 да туманнинг Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган бинода юз берган. Аниқланишича, қурилиши якунланмаган ошхонадаги ёнғинни ўчириш учун шаҳар ФВБнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипади жалб этилган. Ёнғинда бинонинг ички ва том қисмида 200 квадрат/метр ҳудуди ёниб зарарланган.

Бинонинг 600 квадрат/метр майдони сақлаб қолинган ва 18:49 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Мазкур ҳодисада жабирланган ва халок бўлган фуқаролар йўқ.

Аввалроқ Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 10 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди