Тошкентда «шовқинсиз» трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича иккита йўналиш ишлаб чиқиляпти

Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракатини тиклаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш жараёнини август ойида якунланиши режалаштирилган. Бу ҳақда 15 июль кунги халқ депутатлари кенгашининг сессияда пойтахт Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев маълум қилган, деб хабар беради «Газета.uz». Унинг сўзларига кўра, трамвай «шовқинсиз» бўлади ва ТИАни ишлаб чиқишга хорижлик мутахассислар жалб этилади.

Фото: «Bugun.uz»

«Президентга икки йўналишда таклифлар тайёрлаяпмиз. Биринчиси — ТТЗ массивидан Шимолий вокзалгача, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Иккинчи йўналиш — Чилонзор кийим-кечак савдо мажмуасидан, яъни ‘Ипподром’дан Шимолий вокзалгача», — дейди у.

«Нега биз бу икки нуқтани танладик? Ушбу икки нуқта орқали Тошкент вилоятидан пойтахтга кўп йўловчилар оқими кириб келади. Бу транспорт оқимининг кириб келишига йўл қўймаслик учун биз бу ерда [метро йўналишлари — таҳр.] такрорланмайдиган трамвай йўналишларини белгилаяпмиз», — дейди Анвар Жўраев.

Аввалроқ Тошкент ҳокимлиги пойтахтнинг Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланадиган трамвайни тиклашни режалаштираётгани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентга камида 2025 йилгача трамвай қайтарилиши режалаштирилмагани маълум бўлганди. Бироқ «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» телелойиҳасида Тошкент жамоат транспортидаги муаммоларни ҳал қилиш учун трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинган.

Кейинчалик Шавкат Мирзиёев Самарқандга қилган ташрифи давомида яқинда Тошкентга трамвай қайтишини маълум қилганди. Орадан вақт ўтиб, ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий кўчасида трамвай йўлларини ётқизиш ишлари бошлангани айтилган хабарлар тарқалган. «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, ҳудуддаги ишлар трамвай йўли ётқизилиши учун амалга оширилмаган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида 16 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида ҳоким ўринбосари Баҳтиёр Раҳмонов Навоий кўчасида трамвай бўлмаслигини айтганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади