Хитой ҳукумати кўчаларга танклар олиб чиқди — видео

Хитойнинг Хэнань ва Аньхой провинцияларида расмийлар 21 июлга ўтар кечаси кўчаларга танкларни олиб чиқди. Бу ҳақда «The Economic Times» хабар берди.

Кадр: YouTube

Провинцияларда банклар томонидан музлатилган омонатларини озод қилишни талаб қилиб, одамлар намойишлар ўтказган. Икки ҳафта давом этган норозилик намойишларидан сўнг ҳукумат шаҳар кўчаларига танклар олиб чиқишга қарор қилган.

Маълум қилинишича, алданган сармоядорларни тинчлантириш учун шундай йўл тутилган. Хэнань провинцияларидаги баъзи банк омонатчилари ўз пулларини 15 июлдаёқ олиши керак бўлган, бироқ бир неча кишигина маблағларини ўз вақтида олган.

Ҳодиса оқибатида тартибсизликлар бошланган, ҳукумат хавфсизлик кучларини жалб қилган. Қурбонлар борлиги ҳақида хабар берилган. Мутахассислар ҳозирги вазиятни Хитой кўчмас мулк бозоридаги инқироз билан изоҳламоқда. Ер участкаларини қурувчиларга сотишдан тушган даромаднинг салмоқли қисми маҳаллий бюджетга тушади.

Аммо сўнгги ойларда кўплаб лойиҳалар тўхтатилган, банклар эса ипотека кредитлари ва лойиҳани молиялаштириш доирасида берилган кредитлар бўйича катта дефолтларга дуч келган. Бу, ўз навбатида, банк ликвидлигининг танқислигига ва омонатчилар олдидаги мажбуриятларни тўлай олмасликка олиб келди.

Аввалроқ Хитойда саримсоқ ва буғдой эвазига уйнинг бир қисмини сотиб олишга рухсат берилгани маълум қилинган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди